Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барселона» Коутинога харидор тополмаяпти

«Барселона» Коутинога харидор тополмаяпти

Автор: admin

«Бавария»даги ижарадан қайтиши кутилаётган «Барселона» яримҳимоячиси Филиппе Коутинонинг кейинги тақдири номаълумлигича қолмоқда. 
Марcаънинг хабар беришича, «Барселона» 28 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери бўйича бошқа клублардан бирорта ҳам таклиф олгани йўқ. Шунга қарамай, Каталония клуби Коутинони 80 миллион еврога баҳоламоқда.
Қайд этилишича, клуб раҳбарияти футболчи бўйича аксарият клублар билан гаплашган, бироқ ҳеч бир клубдан расмий таклиф олмаган.
«Барселона» Коутинонинг «Бавария» сафида Чемпионлар лигаси плей-офф босқичларида яхши ўйин намойиш этиб, бошқа клубларнинг ишончини қозонишига умид қилмоқда. Ушбу трансфер орқали клуб молиявий ҳолатини бироз яхшилаб олмоқчи.
Олдинроқ, «Барселона» Коутинони «Арсенал» жамоасига таклиф қилгани, Лондон клуби эса футболчининг трансфери ва юқори маоши туфайли бразилияликнинг трансферига қизиқмаётганлиги ҳақида хабар қилинганди.
Маълумот учун, Коутино 2018 йилда «Барселона»га «Ливерпул»дан 120+40 млн евро трансфер пули эвазига келиб қўшилган эди.
160   
Добавить комментарий
Ваше имя: *