Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Бранислав Иванович АПЛга қайтишга яқин

Бранислав Иванович АПЛга қайтишга яқин

Автор: admin

«Зенит» клубининг сербиялик ҳимоячиси Бранислав Иванович тез орада Англия Премер-лигасига қайтиши мумкин, дея хабар бермоқда Новости.рс.
Манбанинг ёзишича, Иванович «Эвертон» клуби билан келишувга эришишга жуда яқин. Томонлар ўтказаётган музокара якуний паллада.
«Зенит» билан амалдаги шартномаси 31 июл куни якунига етадиган сербиялик футболчига Белграднинг «Срвена Звезда» клуби ҳам қизиқиш билдирган, бироқ футболчи АПЛга қайтишга қарор қилган. Иванович янги жамоаси сафига эркин агент сифатида қўшилади.
Маълумот учун, 2008 йилдан 2017 йилга қадар «Челси» сафида тўп сурган Бранислав 2017 йилда эркин агент сифатида «Зенит» сафига қўшилганди. 36 ёшли ҳимоячи питерликлар сафида 125 ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 4та ассистга муаллифлик қилди.
135   
Добавить комментарий
Ваше имя: *