Goal24.uz » Жаҳон » Оскар Хитой миллий жамоасида ўйнаш учун фуқаролигини ўзгартиришга тайёр

Оскар Хитой миллий жамоасида ўйнаш учун фуқаролигини ўзгартиришга тайёр

Автор: admin

«Шанхай СИПГ» яримҳимоячиси Оскар Бразилия паспортидан воз кечиб, Хитой фуқаролигини олишга тайёр.
«Шубҳасиз, бу ҳақда ўйлаб кўришим мумкин. Ҳозир Хитойда ўйнаяпман, шу туфайли Бразилия миллий жамоаси таркибига киришим мушкул. Аммо Хитойда жуда яхши ўйнаяпман, буни ҳамма кўряпти.
Хитой миллий жамоаси ҳам яхши яримҳимоячига муҳтож, мен ҳам бу борада ёрдам бера олардим. Менга Хитой ёқади. Аммо бу ерга келиб, фуқаролигини ўзгартираётган футболчилар яхшироқ иштирок этиши мумкин эди», – деб Оскар сўзларини келтирмоқда Даилй Маил.
Аввалроқ бразилиялик Элкесон Хитой фуқаролигини олиб, мамлакат миллий жамоасида дебют қилган эди.
161   
Добавить комментарий
Ваше имя: *