Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Боруссия» «МЮ»нинг 98 миллионлик трансфер таклифини рад этди

«Боруссия» «МЮ»нинг 98 миллионлик трансфер таклифини рад этди

Автор: admin

«Манчестер Юнайтед» клуби «Боруссия» ҳужумкор яримҳимоячиси Жейдон Санчо трансфери масаласида Дортмунд клуби билан келиша олмаяпти, дея ёзмоқда Билд нашри.
 
Манбанинг ёзишича, инглизлар Дортмунд клубининг англиялик футболчиси трансфери учун 98 миллион евро таклиф қилган, бироқ «Боруссия» сўровни рад этган. Немис клуби Санчони 120 миллион евродан камига сотмоқчи эмас. «МЮ» музокарани эса давом эттирмоқчи.
Жейдон 2017 йилда «Манчестер Сити»дан «Боруссия» сафига 7,8 млн евро эвазига қўшилганди. 
Маълумот учун, 20 ёшли ҳужумкор футболчи Бундеслига жорий мавсумида 32 ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 16та голли узатмага муаллифлик қилган.
180   
Добавить комментарий
Ваше имя: *