Goal24.uz » Foto lavhalar » Серхио Рамос тўртинчи бор ота бўлди (фото)

Серхио Рамос тўртинчи бор ота бўлди (фото)

Автор: admin

“Реал” ҳимоячиси Серхио Рамоснинг оиласида тўртинчи фарзанд дунёга келди.

“Сизга Максимо Адрианони таништириш имкониятига эга бўлганимдан беҳад хурсандман. У 25-июл куни соат 18:56 да туғилди, оғирлиги 3,270 килограмм. Она ва бола ўзини яхши ҳис қилмоқда. Пилар (Рамоснинг рафиқаси), сен билан фахрланаман, сен менинг ҳаётимсан. Мен сени яхши кўраман!” — деб ёзади Рамос Инстаграмъдаги саҳифасида.
Маълумот учун, 34 ёшли Рамос 42 ёшли телебошловчи Пилар Рубио билан турмуш қурган. Уларнинг яна учта ўғил фарзанди бор — кичик Серхио (2014-йилда туғилган), Марко (2015) ва Алехандро (2018).
Рамос 2005-йилдан бери “Реал” сафида тўп суриб келади. Испания чемпионатининг 2019/20 йилги мавсумида ҳимоячи 35 та ўйин ўтказиб, 11 та гол гол урди ва 1 та голга ҳаммуаллифлик қилди.Унинг клуб билан шартномаси 2021-йилнинг ёзигача мўлжалланган.
672   
Добавить комментарий
Ваше имя: *