Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Эден Азарнинг Премер Лигадаги иккита рекорди янгиланди

Эден Азарнинг Премер Лигадаги иккита рекорди янгиланди

Автор: admin

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне шериклари учун голли вазият яратиш борасида Премер Лига рекордини ўрнатди.
2019/20-йилги мавсумда де Брюйне 104 та голга тортадиган вазият яратди ва бу борада “Челси” собиқ футболчиси Эден Азарнинг 2014/15-йилги мавсумда ўрнатган рекордини (98) янгилади.
Шунингдек, Азарнинг АПЛдаги яна бир рекордни янгиланди. “Вулверҳемптон” ҳужумчиси Адама Траоре дриблинглар сони бўйича Премер Лига рекордини ўрнатди.
24 ёшли испаниялик футболчи 246 марта рақибларини алдашга уринган, уларнинг 183 таси (74,4%) муваффақиятли чиққан. Ўртача ҳисобда Адама ҳар 14,2 дақиқада рақиб футболчиларини алдаб ўтган.
Аввалги рекорд 2014/15-йилги мавсумда 180 та муваффақиятли дриблинг ишлатган Эденга тегишли эди.
165   
Добавить комментарий
Ваше имя: *