Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Мбаппе уч ҳафтага сафдан чиқди

Мбаппе уч ҳафтага сафдан чиқди

Автор: admin

Францийа кубоги финалидаги «ПСЖ» - «Сент-Этен» (1:0) учрашувининг 27-дақиқасида жароҳат олган Килиан Мбаппенинг ҳолати ҳақида расмий ахборот берилди.
Клуб расмий сайтининг ёзишича, ўтказилган таҳлил натижаларига кўра Килиан Мбаппенинг оёқ пайлари ва мушакларининг чўзилиши, тўпиқ қисмининг шикастланиши аниқланган. Клуб шифокорлари тахминига кўра, ҳужумчи уч ҳафта давомида «Пари Сен-Жермен» машғулотларида иштирок эта олмайди.
Париж клуби Чемпионлар лигаси чоракфинали доирасида 12 август куни Италиянинг «Аталанта» клубига қарши майдонга тушади. Тикланиши учун уч ҳафта талаб этиладиган Мбаппенинг ЕЧЛ ўйинигача сафга тайёр бўлиб қайта олмаслиги катта эҳтимол.
168   
Добавить комментарий
Ваше имя: *