Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » АПЛ тарихидаги энг кучли футболчи ким? (топ 10)

АПЛ тарихидаги энг кучли футболчи ким? (топ 10)

Автор: admin

АПЛ дунёнинг энг машҳур биринчилиги бўлгани боис, бу мусобақада кўплаб суперюлдузлар тўп тепган ва тепиб келмоқда. “Туманли албион”даги энг кучли футболчини аниқлаш жуда мушкул, бироқ таниқли “ФоурФоурТwо"” нашри бу ишга уруниб кўрди.

10-ўрин. Патрик Виера
Асосан “Арсенал” жамоасидаги ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган Патрик кучли ўнликни очиб беради.
Айнан у “энгилмас” “Арсенал”нинг асосий фигураларидан бири бўлган ва  АПЛ олтин медалларига эга чиққан. 2001-йилда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган ярим ҳимоячи ЖЧ ва Европа чемпионатларида ҳам зафар қучишга муваффақ бўлган.

9-ўрин. Рой Кин
Ирландиялик таянч ярим ҳимоячиси ўз позисиясида АПЛ тарихидаги энг кучлиси десак, адашмаган бўламиз.
Бу қизиққон йигит 1993-2005-йиллар оралиғида “Манчестер Юнайтед”нинг чинакам юрагига айлана олди.

8-ўрин. Стивен Жеррард

“Ливерпул”нинг барча замонлардаги энг яхши футболчиси АПЛ олтин медаллисиз қолиб кетгани жуда аламли.
Бутун фаолиятини “мерсисайдликлар”га бағишлаган Жеррард ушбу рўйхатимиздаги энг кучли футболчилардан бири саналади. Шунчаки унда бу мусобақанинг олтин медаллари йўқ...

7-ўрин. Пол Скоулз

Рой Кин билан биргаликда “қизил иблислар”ни сайёрамизнинг энг кучли клубига айлантирган Скоулзни  рўйхатга киритмасликнинг иложи йўқ.
Эътиборлиси шундаки, Полнинг ўйинлари бирор маротаба ҳам инглиз нашрлари томонидан танқид қилинмаган.
Бундан ташқари, 2011-йилда УЙEФА уни ЙEЧЛда тўп тепган энг кучли футболчилар рўйхатига қўшиб қўйди.

6-ўрин. Френк Лемпард

Афсонавий футболчи ўз фаолиятини “Вест Ҳем”да бошлаган, бироқ “Челси” уни топ даражага олиб чиққан.
“Аристократлар” тарихидаги энг яхши тўпурар саналувчи Лемпард 2004/05-йилги мавсумда АПЛнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган.

5-ўрин. Эрик Кантона
“Лидс” шарафини бир йил ҳимоя қилган Кантонани “Манчестер Юнатед” сотиб олади ва бу трансфер ўзини тўлиқ оқлайди.
Айнан Эрикнинг супер ўйини сабабли “қизил иблислар” Англияда мутлоқ ҳокимлик ўрнатишга муваффақ бўлади.
5 йил давомида “Манчестер Юнайтед” билан ҳамкорлик қилган ҳужумчи 64 та гол ва бир нечта жанжаллари билан ҳали-ҳамон мухлислар ёдида.

4-ўрин. УЙEйн Руни

“Эвертон” клуби тарбияланувчиси саналсада, “Манчестер Юнайтед”да порлаган юлдузни янги авлод мухлислари яхши билади.
2009/10-йилда АПЛнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган Руни “қизил иблислар” тарихидаги энг  яхши тўпурар ҳам саналади.

3-ўрин. Алан Ширер

Кучли учликни фаолияти давомида бирор маротаба гранд клубларда тўп тепмаган Алан Ширердан бошлаймиз.
3 бор мавсумнинг энг яхши тўпурари деб эътироф этилган Алан гранд клубларда тўп тепмай туриб ҳам чемпионликни нишонлашга муваффақ бўлган.

2-ўрин. Криштиану Роналду
Португалиялик футболчи 5 йил давомида Сер Алекс Фергюсонинг асосий қурли сифатида ҳаракат қилди. Йилдан-йилга ўсиб борган футболчи кўплаб шахсий ва жамоавий совринларга эга чиқди.
Афсуски, Роналду ўзининг энг пик формасида “Ла Лига”га йўл олди. Акс холда,айнан у бугунги рўйхатимизда биринчи ўринда бўлиши мумкин эди.


1-ўрин. Тери Анри

Инглиз журналистларининг фикрича, АПЛ тарихидаги энг яхши футболчи “Арсенал” тимсоли Тери Анри!
АПЛ доирасидаги учрашувларда 228 та гол киритган Анри нақд 4 бор мусобақанинг энг яхши тўпурари мақомини қўлга киритган.
Эътиборлиси шундаки, айнан унинг фантастик ўйини эвазига “Арсенал” мавсумни мағлубияциз якунлаб олтин медалларни қўлга киритган.
Бу трюк бир қарашда осон бўлиши мумкин, бироқ уни Гвардиола ва Клопплар уддалай олгани йўқ.

535   
Добавить комментарий
Ваше имя: *