Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Атлетико” мухлислари кимдан нафратланади? (топ 5)

“Атлетико” мухлислари кимдан нафратланади? (топ 5)

Автор: admin

Мадриднинг “Атлетико” жамоаси мухлислари ҳар жабҳада бошқа мухлислардан тубдан фарқ қилади. Айниқса, жамоа тепасига Диего Симионе келгач, мухлислар сони ва агрессияси кескин кўтарилиб кетди. Эндиликда, клуб ўз футболчиларини қадрлаш борасида барча грандларга ўрнак бўлмоқда. Шундай бўлсада, уларнинг ғазабани қўзғатганлар ҳам йўқ эмас. Бугун клуб фанатлари томонидан “душман” деб эълон қилинган футболчилар билан таништириб ўтамиз.

5-ўрин. Сантяго Солари (1999-2000)
1999-йилнинг январ ойида Солари “матрасчилар” билан шартномани 5 йилга узайтиради. Бундан ташқари, клуб мухлислари уни ўзларига яқин олгани боис “эл Индио” деб номлашни бошлайди. Унинг номи туширилган футболкалар сотуви ҳам кескин кўтарилиб кетади.
Афсуски, “Атлетико” узоқ йиллик танаффусдан сўнг, “Сегунда”га равона бўлади. Клуб мухлислари футболчиларни кўнглини кўтариш мақсадида улар билан “Сегунда”да қолишга тайёрлигини маълум қилишган бўлсада, Солари кутилмаган қарорга келади. Қаҳрамонимиз барча бирлашиши кутилган бир вақтда, “Атлетико”нинг азалий рақиби “Реал” билан шартнома имзолайди. Аргентиналик футболчини мухлислар “чўкаётган кемадан қочиб кетган калумуш” деб номлашни бошлади. “Атлетико” “Премеро”га қайгач, илк дебида бутун стадион Соларини ҳақорат қилувчи банерлар билан ўйинга ташриф буюради.
4-ўрин. Марсело Cоcо (2004-2005)
Уругвайлик футболчи бугунги рўйхатимиздаги номдор футболчилар олдида йўқ бўлиб кетиши мумкин, бироқ у амалга оширган иш тарихдан ўрин олган.
“Леванте” билан ўйиндан сўнг, биринчи қаторда ўтирган мухлислардан бири Марселодан нима учун бунчалар ёмон ўйин ўтказганини сўрайди. Унга жавобан Марсело мухлиснинг юзига муш туширади. Вазиятни кузатиб турган футболчилар уругвайлик жамоадошини кийиниш хонасига олиб кириб кетишади.
Ўз мухлисларини қаттиқ хурмат қилувчи клуб вазиятни шундайлигича қолдиришни истамади. Мавсум якунлангач, Марсело билан ўртадаги шартнома бекор қилинди. Ундан калтак еган мухлисга жамоа футболчилари бир йиллик абонаментни ярашув мақсадида тақдим этди.
3-ўрин. Серҳио Агуеро (2006-2011)

Тан  олиш лозим, “матрасчилар” мухлислари Агуеродан жуда кўп нарса кутишган эди. Диего Форлан билан биргаликда клуб тарихидаги энг кучли тандемни ҳосил қилган ўспирин 5 йил ичида жамоанинг чинакам етакчисига айланишга муваффақ бўлди.
2010-йилда клуб Агуерони жамоада сақлаб қолиш қолиш мақсадида у билан ўртадаги шартномани 4 йилга узайтиради. Орадан бир йил ўтгач, Агуеро жамоадан кетишга қарор қилади. Ёзда “Копа Америка” мусобақасига йўл олган футболчи Мадридга қайтиб бормайди. Тўғр, Манчестер шаҳрига кўчиб келган футболчи клуб мухлислари билан хайрлашиб ҳам ўтирмади. Ўз жамоадошлари билан ҳам хайрлашмай кетган Агуерони жамоа фанатлари  кечира олмади. Айнан ўша воқеадан сўнг, уни клуб тарихидаги энг кучли 100 та футболчи рўйхатидан ўчириб ташлашди.

2-ўрин. Антуан Гризман (2014-2019)
Замонавий “Атлетико” мухлислари аллақачон Гризманни жамоанинг биринчи рақамли душманига айлантириб бўлди. Каталония клубига ўтгач, ёшлигидан “Барселона” мухлиси эканлигини маълум қилган Антуан барчанинг ғазабига сабаб бўлди.
2016-йилда ЙEЧЛ финалида пеналтини амалга ошира олмаганида ҳам мухлислари уни қўллаб-қувватлашда давом этаверди. “Метраполитано” стадиони қурилгач, мухлислар унинг содиқлигига шубҳа қилмагани учун ҳам Гризманнинг суратини стадион пештахтасига жойлаб қўйилишини талаб қилишди.
2018-йилдан бошлаб унинг “Барселона”га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар пайдо бўла бошлади. Россиядаги ЖЧ олдидан Антуан ҳеч қаерга кетмаслигини расман эълон ҳам қилди. Кейин “қарор” номли ҳужжатли филм суратга олинди. Унда қандай қилиб Антуаннинг “Атлетико”га содиқ қолгани баён этилади.
Клуб мухлислари уни бошқа футболчилар сингари катта совринлар илинжида “Атлетико”ни тарк этмагани учун қаттиқ яхши кўриб қолади. Афсуски, ҳужжатли филмда айтилган баланд-парвоз сўзлар бир йилдан сўнг ўз кучини йўқотади.
Антуан “Барселона” либосида ва клуб шаънига илиқ сўзлар айтмоқда. Ўша кундан бошлаб, “Атлетико” мухлислари учун Антуан “ўлган”. Унинг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларда ҳали-ҳамон турли ёқимсиз ҳақоратлар ёғилиши давом этмоқда. Афсуски, Гризман клуб афсонасига айланиши мумкин эди, бироқ энди уни фақат салбий қаҳрамон сифатида эслашади.

1-ўрин. Уго Санчес (1981-1985)

Мексикалик  Санчес ўз замонасининг энг кучли футболчиси эди десак, адашмаган бўламиз. “Атлетико” сафида “Ла Лига” тўпурарига айланган ҳужумчи бир нечта совринлар ютишга муваффақ бўлади. Клуб афсонаси бўлишига қарамай, Уго катта моаш илинжида “Реал” билан шартнома имзолайди. Унинг бу қарорини мухлислар бугунги кунга қадар кечира олмайди.
Трансфер расман эълон қилингач, Уго деярли ҳар куни турли ёмон сўзлар ва таҳдидларга тўла хатлар олишни бошлайди. Уни жамоада олиб қолмагани учун Висенте Калдерон ҳам катта босим остида қолиб кетади. Вазият вақт ўтиши билан ҳам ўз ўрнига келмайди. “Реал” сафидаги илк машғулот кунидаёқ “Атлетико” мухлислари Санчеснинг машинасини намойишкорона ёқиб юборишади.
Тўғри, Санчес “Реал” билан биргаликда беш бор Испания чемпионлигини қўлга киритди, бироқ шу йиллар давомида қўрқувда яшади. Уни клуб мухлислари ҳали-ҳамон “Сотқин Санчес” деб аташади. Бу атама оғиздан-ўгизга кўчиб бугунги кунларимизга қадар етиб келган.
206   
Добавить комментарий
Ваше имя: *