Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Барселона” президенти: Дунёнинг энг яхши лигасига муносиб ВАР тизими керак

“Барселона” президенти: Дунёнинг энг яхши лигасига муносиб ВАР тизими керак

Автор: admin

“Барселона” президенти Хосеп Бартомеу ВАР тизимидан норози бўлди.
“Сўнгги 12 мавсум ичида 9-марта Ла Лигада ғолиб чиқа олмаган бўлсакда, бизда 11 мавсумда 8 та чемпионлик бор, бу эса рекорд ҳисобланади. Энди келажакка назар солиш керак.
“Реал” бизни мағлуб этди, бироқ ВАР тизими мавсумнинг ҳал қилувчи палласида барча учун тенг ишламагани рост. Дунёнинг энг яхши лигаси ўзига муносиб ВАР тизимига лойиқ”, — дейди Бартомеу.
Ла Лига 2019/20-йилги мавсумида “Реал” чемпионликни қўлга киритди. Коронавирус туфайли юзага келган танаффусдан кейин Зинедин Зидан жамоаси мағлубияциз серия қайд этиб, каталонларни ортда қолдирди ва мавсум тугашига бир тур қолганда чемпионликка эришди.
150   
Добавить комментарий
Ваше имя: *