Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Клопп: «Мен учун Фергюсон билан танишиш Рим Папаси билан кўришишга тенг эди»

Клопп: «Мен учун Фергюсон билан танишиш Рим Папаси билан кўришишга тенг эди»

Автор: admin

«Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопп «МЮ» собиқ устози Алекс Фергюсон билан илк учрашуви ҳақида гапириб берди.
«Мен сер Алексдан ҳайратланганман. Эсимда, у мен учрашган британиялик биринчи мураббий эди. Нонушта қилдик. У ҳамма нарсани эслашига ишончим комил эмас, лекин мен ўша дақиқаларни жуда яхши хотирлайман. Чунки бу Рим Папаси билан учрашувга ўхшарди. Мен жуда хурсанд бўлгандим», – деб Клоппнинг сўзларини келтиради Гоал.
Эслатиб ўтамиз, германиялик мутахассис мавсум якунларига кўра АПЛда энг яхши мураббий деб топилди ва Фергюсон номидаги совринга эга бўлди.
171   
Добавить комментарий
Ваше имя: *