Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Бавария” яқинлашди

Мюнҳеннинг “Бавария” жамоаси аввалроқ хабар берганимиздек “Норвич” клуби ҳимоячиси Макс Ааронс билан жиддий қизиқишда давом этмоқда.
“Скй Спорт”нинг маълум қилишича, немислар аллақачон “Норвич” клубига расман таклиф юборган.
Манбанинг маълум қилишича, Макс учун “Бавария” 20 миллион евродан воз кечади.

“Боруссия” рад этди

Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси “Манчестер Юнайтед”дан келиб тушган Санчо борасидаги таклифни кўриб чиқишни истамади.
Бу ҳақида "Билд" нашри маълум қилмоқда. Манбанинг маълум қилишича, “Боруссия” клуби “қизил иблислар”нинг турли бонуслар билан таклиф қилган 98 миллион евролик таклифидан воз кечган.
Эслатиб ўтамиз, дортмундликлар Санчони жамоада сақлаб қолиш орқали келаси мавсумда Бундеслига ғолиблиги учун кураш олиб бормоқчи.
Хамес “Юнайтед”да!

“Манчестер Юнайтед” тез кунларда “Реал” ярим ҳимоячиси Хамес Родригесни ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилади.
Бу ҳақида “Даилй Эхпресс" нашри маълум қилмоқда. Манбада ёзлишича, “қизил иблислар” колумбиялик футболчи учун 25 миллион евродан воз кечади.
Маълумотларга қараганда, Сулшер 29 ёшли футболчини жамоани тарк этиши тобора аниқлашиб бораётган Жесси Лингарднинг ўрнини тўлдиришидан умидвор.

Кепа ПСЖда?!

Англиянинг “Челси” жамоаси киппери Кепа Аррисабалага келаси ҳафтада Париж клуби билан шартнома имзолаши мумкин.
“Даилй Эхспресс"нинг маълум қилишича, “Челси” ўз футболчисини ПСЖ клубига таклиф қилган. Манбанинг маълум қилишича, Парижликлар Кепани 60 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Френк Лемпард аллақачон испаниялик посбоннинг ўрнини эгаллашга қодир 5 та вариант устида ишламоқда.

“Спартак” Милошга кўз тикди

Москванинг “Спартак” жамоаси Австралия терма жамоаси аъзоси Милош Дегенек билан шартнома имзолаши мумкин.
Бу ҳақида “Мундо Портал" маълум қилмоқда. “Срвена Звезда” жамоаси ҳимоячиси борасида Москва клуби аллақачон расмий таклиф юборган ва серблардан жавоб кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда Дегенек Сербия биринчилигининг 22 та ўйинида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ёзиб қўйди.
296   
Добавить комментарий
Ваше имя: *