Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Гвардиола нега ЙEЧЛда зафар қучмаяпти? Сабаби нимада?

Гвардиола нега ЙEЧЛда зафар қучмаяпти? Сабаби нимада?

Автор: admin

Тан олиш лозим, Пеп Гвардиола айни дамдаги дунёнинг энг кучли мураббийларидан бири.Шунга қарамай, у сингари кучли мутахассисда ҳам ўзига хос камчиликлар кўзга ташланмоқда. Бу кемтик нуқталар айримлар учун тирноқ ичидан кир қидиришдек туюлар. Баъзилар бу омилларга эътибор ҳам беришни истамайди. Шунга қарамай, бу факторларнинг барчаси Пепнинг яна бир бор ЙEЧЛда зафар қучиш имкониятларига салбий таъсир ўтказмоқда.
Овертҳинкинг

Бу сўз инглиз тилидан таржима қилинганида “муккасидан кетган” деган маънони англатади. Дарҳақиқат, Пеп ўз ишининг чинакам даҳоси. Мана 4 мавсумдан бери унинг шогирдлари деярли барча статистик маълумотлар борасида АПЛда тенгсиз бўлиб келмоқда.

Унинг ажойиб тактик эканлигини ҳақида ортиқча сўзлаш шарт эмас. У бўш вақтида эски учрашувларни томоша қилишни ва мағлубиятларни қайта-қайта анализ қилишни хуш кўради. Балки, шу нарса унинг зарарига ишлаётгандир.
Баъзан бироз таваккалчилик ёки интуисия ҳам мураббийларга фойда келтиришини футбол олами бир неча бор гувоҳ бўлган. Аҳир бежизга “Нобел” мукофоти совриндори Даниел Канеман: “секин ўйла, бироқ тез қарор қил”, — демаган. Инсон ўз ишини қанчалар яхши билса, ундаги профессионал тажрибага бўлган муҳтожлик камаяди. Барчасини ҳисоб-китоб қилиб чиқишга уриниш фойдасиз. Бу футбол шахмат эмас. Ундаги ҳисоб-китоблар доим ҳам майдонда фойда беравермайди. Баъзида интиусияга суяниш ва бироз таваккал қилиш ҳам катта рол ижро этиши мумкин.
Гвардиола тўлиқ позисион футбол тарафдори. Унинг шогирдлари тинимсиз прессинг қилишлари ва ҳар бири ўзига юклатилган вазифани 90 дақиқа давомида тўхтовсиз амалга оширишларини шарт. Футбол даҳоси “Челси” ва “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйинларда шу қадар мукаммалликка интилди-ки, ҳатто марказий ҳужумчига майдонда жой топилмади. Бошқа учрашувларда футболчиларни 4-2-3-1 схемасида майдонга ташлади. Бу бир хил услубда тўп тепишга ўрганиб қолган “шаҳарликлар” учун бироз ноқулайликлар туғдирди. Натижа ҳам (“Арсенал”га қарши кубок учрашувида)шунга яраша.
Пеп ҳар қандай ўйинни бошланмасдан туриб ютиб олишни истайди. Унинг рақибни жуда яхши ўрганиши сабабли деярли ҳар бир рақибга мос тактикада ҳаракат қилишга уринади. Пеп рақибни майдонда ўз тактик ечимлари билан доғда қолдириш мақсадида янгидан-янги тактика ёки стратегияга мурожаат этишдан сира тортинмайди. Тўғри, баъзида бу эффект беради, бироқ баъзан бундай танлов жамоанинг ЙEЧЛдан “учиб кетиши” билан якунланади...
Барча нарсага таъсир ўтказиш
 
Испаниялик мураббий ўз ишига жуда боғланиб қолган. Унинг психологиясида барча нарсага таъсир ўтказиш мумкин атамаси мавжуд. Афсуски, бу мавсумда “Сити” жуда кўп учрашувларни омадсизлик сабабли бой бериб қўйди. Шунингдек, футболчиларнинг индивидуал хатоларига ҳам панд берди. Пеп қанчалар кучли оратор бўлмасин, у ўз футболчиларига қандай гол киритиш кераклигини ўргата олмайди. Бунинг учун улар энди бироз қарилик қилади. АПЛ доирасидаги “Саутгемтон”га қарши баҳс сўзимизга яққол исбот бўла олади. Ана шундай омадсизликдан сўнг, ғамга ботган даҳо камерага қарата: “WеПлаедверйwелл" деганча кийиниш хонасига равона бўлади.
Мағлубиятдан сўнг Пеп доимо барчани яна ўз кучига ишонтириш мақсадида янада мукаммал тактик схема устидан бош қотиришни бошлайди. Афсуски, бундай қарорлар доим ҳам ўзини майдонда оқлайвермайди. Мисол учун бу мавсумда Габриел Жезуз нақд 8 бор сўнгги тўпга тегинишга ета олмай қолди. Бу бутун АПЛ тарихидаги энг ёмон натижа бўлиб турибди.
Ротасия

Тан олиш лозим, Пеп ротасиянинг чинакам “шайдоси”. Унинг тинимсиз ротасияга мурожаат этиши ҳам баъзан муаммоларга сабаб бўлмоқда. Мисол учун Сулшер ёки Клопп ўз етакчиларини захирага ўтказишдан қаттиқ қўрқади. Шу сабабли Мане ва Салоҳ АПЛнинг деярли барча учрашувларида 90 дақиқа ҳаракат қилди. Сулшер эса, рестартдан сўнг, деярли асосий таркибни умуман алмаштиргани йўқ. Қишда келган Бруну Фернандеш барча учрашувларни тўлиқ ўтказиб келмоқда.
Тиғиз тақвим ва бир нечта фронтда кураш олиб бораётган клуб учун ротасия жуда муҳим, бироқ айрим вазиятларда Пеп ротасия устидан ротасия амалга оширганига ҳам гувоҳ бўлишимиз мумкин. Асосий таркибнинг 7 та футболчисини захирага олганча, иккинчи учрашувда ҳам 100 фоиз ўз ғояларини майдонда намоён этиш жуда мушкул. Тўғри, нисбатан кучсизроқ клубларда бу иш беради, бироқ ЙEЧЛ учрашувларида бундай трюклар кетмайди. Тинимсиз ротасия сабабли футболчиларда ўзаро боғлиқликни кузатиш мушкул. Боз устига, майдон марказидаги ярим ҳимоячилар ҳам деярли 3 та ўйинда ўз позисияларини ўзгартиришга мажбур бўлишмоқда.
Жуда кеч захирадан фойдаланиш

Пеп ўз айбини тан олишни жуда ёмон кўради. Бу одати унинг айрим учрашувларда панд бериб қўяди. Ўз хатосини вақтида илғаб, эрта ўйинчи алмаштиришдан кўра охиригача кутишни авзал кўрувчи мутахассис “Тоттенхем”га ҳам айнан шу сабабли ЙEЧЛда мағлуб бўлган эди. Бу омил, айниқса, бу мавсумда АПЛ учрашувларида жуда кўп бор панд берди. Пепнинг ўйин услубига мослашган ўртамиёна жамоалар кучли прессингга қарши чора қўллай бошлади, Пеп эса ўзгаришни ўртача 65 дақиқада амалга оширди. Бу мавсумда ўртача ҳисобда 12 та учрашувда Гвардиола жамоаси биринчи бўлимни жуда ёмон ўтказди. Айниқса, 4-2-3-1 схмеасида бошланган матчларнинг деярли барчасида биринчи бўлим ҳавога учиб кетди. Шунга қарамай, Пеп бу мавсумда бирор маротаба биринчи бўлимдан сўнг ўйинчи алмаштиришга мурожаат этмади. У сўнгги сонияларга қадар ўзининг тўғри йўл тутганига ишонди. Шу ўринда савол туғилади. Нима учун омадсиз схема дарров 4-3-3га алмаштирилмади? Нима учун ўйинга кириша олмаган Гундоган, Бернарду Силва ва Маҳрезлар эрта захирага олинмади? Тўғри айрим вазиятларда ўзгаришлар ўз сўзини айтди, бироқ кўпинча уларга учрашувда кескин бурилиш ясаш учун вақт етмади.

Нима бўлган тақдирда ҳам Пепга ва унинг жамоасига келажакда омадлар тилаб қоламиз. У чинакам футбол инқилобчиси ва барча совринларга лойиқ мураббий. Унинг жамоалари кўрсатаётган футболни томоша қилиш жуда завқли. Умид қиламизки, яқин мавскмлар ичида унинг жамоаси яна бир бор ЙEЧЛ олтин медалларини қўлга киритади.
197   
Добавить комментарий
Ваше имя: *