Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Килиан Мбаппенинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди

Килиан Мбаппенинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди

Автор: admin

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг Францийа Кубогида олган жароҳати тафсилотлари маълум бўлди.
Парижликлар расмий сайтида айтилишича, болдир суяги билан товон суягини бириктирувчи бўғинда чиқиш кузатилган. Тикланишга уч ҳафта кетиши тахмин қилинмоқда.
Шу тариқа футболчи 12-август куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси чорак финалидан ўрин олган “Аталанта”га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Аввалроқ Мбаппенинг 10-15 кун майдонга туша олмаслиги хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, финал учрашувининг 27-дақиқасида “Сент-Этенн” футболчиси Лоик Перрен ўта қўпол қоида бузиш билан Мбаппени тўхтатиб қолган. Натижада 21 ёшли футболчи ўйинни давом эттира олмай, майдонни тарк этганди.
161   
Добавить комментарий
Ваше имя: *