Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Челси» Облакнинг агенти билан музокараларни бошлади

«Челси» Облакнинг агенти билан музокараларни бошлади

Автор: admin

«Челси» «Атлетико» дарвозабони Ян Облакни ўз таркибига қўшиб олишни мақсад қилган. 
Журналист Николо Скиранинг ёзишича, «кўклар» 27 ёшли словенияликнинг агенти билан музокараларга киришишган.
Лондон клуби Облакни ишончни оқлай олмаётган, ёзда Ла Лигага қайтиши кутилаётган Кепа Аррисабалага ўрнига асосий номзод сифатида кўрмоқда.
Агар «Челси» мадридликлар билан келиша олмаса, «Аякc» посбони Андре Онанани сотиб олишга уринади.
Облакнинг «Атлетико» билан шартномаси 2023 йил июнгача мўлжалланган.
140   
Добавить комментарий
Ваше имя: *