Goal24.uz » Ўзбекистон » Ўзбекистон фуқаролигини олган Игор Голбан миллий жамоага таклиф этилди

Ўзбекистон фуқаролигини олган Игор Голбан миллий жамоага таклиф этилди

Автор: admin

Вадим Абрамов мураббийлик қилаётган Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 ва ОЧ – 2023 саралаш босқичи баҳсларига тайёргарлик доирасида 30 июл – 10 август кунлари Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказади, дея хабар бермоқда «Навбаҳор» клуби расмий сайти.
«Мазкур йиғинга «Навбаҳор»дан уч нафар футболчи – дарвозабон Ўткир Юсупов, ҳимоячи Игор Голбан ва яримҳимоячи Азизбек Турғунбоев чақирилишди. Миллий жамоа йиғинида қатнашадиган барча футболчиларга машғулотларда куч-қувват тилаб қоламиз», - дейилади клуб хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Игор Голбан Ўзбекистон фуқаролигини олса, миллий жамоага чақирилиши ҳақида айтиб ўтган эди. Апрел ойида эса «Навбаҳор»нинг 29 ёшли россиялик ҳимоячиси Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилганди.
158   
Добавить комментарий
Ваше имя: *