Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » «Уфа» раҳбарияти Ўруновнинг трансфери ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

«Уфа» раҳбарияти Ўруновнинг трансфери ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Автор: admin

«Уфа» ижрочи директори вазифасини бажарувчи Ринат Шайбеков Остон Ўруновга бўлаётган таклифлар ҳақидаги гапларга муносабат билдирди.
«Остон Ўрунов масаласида «Спартак»дан бизга ҳеч қандай расмий таклиф бўлгани йўқ. Жамоамиз янги футболчилар борасида ҳам иш олиб бормоқда, аммо ҳали расмий ишлар якунланмагунга қадар футболчиларнинг исм-шарифи сир тутилгани маъқул.
Ҳозирча айта оладиганим, биз «Краснодар»дан Артём Голубевни сотиб олдик, Боян Ёкич, Алексей Никитин ва Александ Суховлар билан эса келишувни узайтирдик», — дейди Шайбеков «Чемпионат.cом» нашрига.
Маълумот учун, аввалроқ «Спартак» ўзбекистонлик яримҳимоячи Остон Ўрунов учун 2 миллион евро таклиф қилгани, аммо 19 ёшли футболчи коронавирусдан даволанаётгани сабабли трансфер кейинроққа сурилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
118   
Добавить комментарий
Ваше имя: *