Goal24.uz » Жаҳон » Фабрегас янги мавсумни Қатарда бошлаши мумкин

Фабрегас янги мавсумни Қатарда бошлаши мумкин

Автор: admin

«Монако» яримҳимоячиси Сеск Фабрегас мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин. 33 ёшли испаниялик футболчига Қатарнинг «Ал-Ғарафа» клуби қизиқмоқда, дея ёзади Франcе Футбол нашри.
Нашрнинг хабар беришича, «Монако» клуби ҳам Фабрегас билан хайрлашишга қарши эмас. Жамоа футболчининг ўйинидан қониқмаяпти. Қолаверса, испанияликнинг юқори маош олиши ҳам клубнинг Фабрегасни қўйиб юборишига сабаб бўлиши мумкин.
Сеск 2019 йилда 9 миллион евро эвазига «Челси»дан «Монако»га трансфер қилинган эди. Ҳозирга келиб «Монако» ўз яримҳимоячисини 6,5 миллион еврога сотишга тайёр. 
Жорий мавсумда Фабрегас «князлик клуби» сафида 22 ўйинда майдонга тушиб, 3та голли узатмага муаллифлик қилган. 
Маълумот учун, «Ал-Ғарафа» клуби жорий мавсумда Қатар юлдузлар лигасида 22 ўйиндан кейин 26 очко жамғариб, 8-ўринда бормоқда.
149   
Добавить комментарий
Ваше имя: *