Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Реал» ҳужумчиси Мариано Диас коронавирус юқтириб олди

«Реал» ҳужумчиси Мариано Диас коронавирус юқтириб олди

Автор: admin

Мадриднинг «Реал» клуби форварди Мариано Диас коронавирус юқтириб олди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.
Манбада айтилишича, 26 ёшли доминиканалик футболчининг 27 июл куни топширган тест натижаси мусбат чиққан. Клуб футболчини ўзини яккалаш тартибига олган ва у шифокорларнинг доимий назоратида бўлади. 
Маълумот учун, ўтган ҳафтада Испанияда CОВИД-19 инфекциясидан касалланишларнинг янги тўлқини қайд этилганди. Шу боис Мадридда қатъий карантин чоралари кучайтирилган.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» ЕЧЛ 1/8 финал босқичи доирасида 7 август куни Англияда «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушади.
187   

Комментарии
(1)

  1. ihlas 28 июля 2020 20:48
    • Не нравится
    • 0
    • Нравится
    Su yetmay turuwsi
Добавить комментарий
Ваше имя: *