Goal24.uz » Ўзбекистон » Одил Аҳмедов: «Ўруновнинг «Спартак» сафига ўтиши ўзбек футболининг нуфузини кўтаради»

Одил Аҳмедов: «Ўруновнинг «Спартак» сафига ўтиши ўзбек футболининг нуфузини кўтаради»

Автор: admin

Ўзбекистон терма жамоаси ва Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов «Уфа» футболчиси Остон Ўруновнинг «Спартак»ка ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

«Остон Ўрунов «Спартак»ка ўтиши мумкинлиги ҳақида эшитдим. Ўрунов жанговар сифатларга эга, у ҳақиқий профессионал. Шунинг учун «Спартак» сафига ўтса, у жамоада ўз ўрнини топишига ишонаман.

Остонни яхши биламан. Бир вақтлар Вадим Евсеевга СМС ёзиб, Ўрунов «Уфа»да панд бермаслигини айтган эдим. Шундай бўлиб чиқди. Остон «Спартак»даги фаолият орқали ўзбек футболи нуфузини кўтаради, деб айта оламан. Энди Ўзбекистонда кўпчилик «Спартак» клубига мухлислик қила бошлайди.

Энди Тедескога СМС юбораманми? Мен уни танимайман, менда унинг рақами йўқ. Агар бўлганида, унга ҳам ёзган бўлардим (кулади)», — деди Аҳмедов Спорт24 мухбири Арарат Мамбреян билан суҳбатда.
Манба: спорт24.ру
158   
Добавить комментарий
Ваше имя: *