Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Хави: «Яширмайман, «Барселона»ни бошқариш - асосий мақсадим»

Хави: «Яширмайман, «Барселона»ни бошқариш - асосий мақсадим»

Автор: admin

Қатарнинг «Ас-Садд» клуби бош мураббийи Хави «Барселона»да иш бошлаши имкониятлари ҳақида гапирди.
«Барселона»ни бошқариш асосий мақсадим эканлигини яширмайман. Аммо ҳали бунга эрта. Бу клуб менинг уйим, бу мен учун орзуимнинг ушалиши бўларди. Бироқ ҳозирда бор эътиборим «Ас-Садд»га қаратилган. Барчамиз энг аввало Сетенни ҳурмат қилишимиз керак. Клубга бўлажак ўйинларда омад тилаб қоламан. 
Сетен ўйин жиҳатдан ўз мақсадига етишдими? Гоҳида етишди, аксарият ўйинларда эса унчалик ўхшамади. Шунга қарамай, Сетеннинг ўйин ғояси менга ёқади», - дея Хавининг сўзларини келтирмоқда Мундо Депортиво.
Маълумот учун, «Барселона» Сетен қўл остида Ла Лигани «Реал»дан кейинги 2-ўринда якунлади.
149   
Добавить комментарий
Ваше имя: *