Goal24.uz » Ўзбекистон » Абрамов миллий жамоа мураббийлар штабига Сервер Жепаровни киритди

Абрамов миллий жамоа мураббийлар штабига Сервер Жепаровни киритди

Автор: admin

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ўзининг мураббийлар штабига Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси Сервер Жепаровни ҳам киритди.
ЎФА расмий сайтида миллий жамоанинг 3-10 августда бошланадиган йиғини учун таркиби эълон қилинди. Унда мураббийлар штабининг таркиби ҳам келтирилган. Бош мураббий Вадим Абрамов ўзининг штабига Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси Сервер Жепаровни ҳам жалб қилган. Яна бир собиқ футболчи Темур Копадзе олдинроқ штабга киритилганди.
Денис Иванков дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлайди. Миллий жамоанинг узоқ йиллик шифокори Аброр Пирриев доимгидек жамоа шифокори сифатида кўрсатилган.
Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралашининг қолдирилган ўйинларини октябр ойидан бошлаб ўтказади. Унгача 4 сентябр куни Тожикистон билан, 7 сентябр куни Эрон билан ўртоқлик ўйини ўтказади.
134   
Добавить комментарий
Ваше имя: *