Goal24.uz » Ўзбекистон » Ўзбекистон миллий жамоасининг Тожикистонга қарши ўртоқлик ўйини 3 сентябрга кўчирилди

Ўзбекистон миллий жамоасининг Тожикистонга қарши ўртоқлик ўйини 3 сентябрга кўчирилди

Автор: admin

Ўзбекистон миллий жамоаси сентябр ойида Тошкентда ўқув-машғулот йиғини олиб боради,  дея ёзмоқда ЎФА матбуот хизмати. 
«Мазкур йиғин доирасида Тожикистонга қарши ўртоқлик учрашуви 4 сентябр куни бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.  Бироқ Тожикистон футбол федерацияси илтимосига биноан,  ушбу учрашув 3 сентябр санасига кўчирилди»,  - дейилади хабарда. 
Маълумот учун,  Вадим Абрамов мураббийлиги остидаги миллий жамоамизнинг Эронга қарши ўртоқлик ўйини белгиланганидек 7 сентябр куни "Бунёдкор" стадионида ўтказилади. 
Аввалроқ,  миллий жамоамизнинг 3-10 август кунлари Тошкентда йиғин ўтказиши ҳақида хабар берилган эди.
168   
Добавить комментарий
Ваше имя: *