Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Виллианнинг агенти: "Бизда АПЛнинг 2 та клубидан таклиф бор"

Виллианнинг агенти: "Бизда АПЛнинг 2 та клубидан таклиф бор"

Автор: admin

"Челси" ҳужумчиси Виллианнинг агенти Киа Журабчиан мижозига келиб тушаётган таклифлар ҳақида гапирди.
- Бизда яхши таклифлар бор эди, шу қаторда МЛСдан битта жамоа, улар Виллианни жамоага 1 июл куни келиб қўшилишни таклиф қилишди, аммо Виллиан мавсумни "Челси" билан тугатиб, кейин келажаги тўғрисида қарор қабул қилишни хоҳлади.
Ҳозир унга Премер-лига клубларидан иккита аниқ таклиф бор, МЛСдан бир клуб ва бошқа Европа чемпионатларидан яна иккита таклиф. "Челси" учун мавсумнинг сўнгги ўйинини ўтказгандан сўнг, у танлов бўйича қарор қабул қилади - деб айтиб ўтди футболчининг агенти.
Эслатиб ўтамиз, 2019/20 йилги мавсумда Виллиан "Челси" сафида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 9 та голлик узатма амалга оширди.
Манба: Скй Спортс
179   
Добавить комментарий
Ваше имя: *