Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Вертонген нишонда

Англиянинг “Тоттенҳем” жамоаси собиқ футболчиси Ян Вертонген “А Серия”га ўтишга яқин турибди.

ТМW нашрининг маълум қилишича, белгиялик футболчининг ҳизматларига бир йўл 4 та клуб жиддий қизиқиб қолган.

Манбанинг маълум қилишича, “Фиорентина”, “Рома”, “Интер” ва “Наполи” клублари аллақачон расмий таклиф билан чиқишган.
ПСЖ таклиф юборади

Англиянинг “Тоттенҳем” жамоаси таянч ярим ҳимоячиси Танги Ндомбеле Парижга кўчиб ўтиши мумкин.
ЭСПН нашрининг  маълум қилишича, “шпорлар” бир мавсум илгари 65 миллион еврога сотиб олган футболчисини 60 миллион еврога сотиб юборишга тайёр.
Манбанинг маълум қилишича, Ндомбеле борасида аллақачон трансфер музокаралари бошлаб юборилган.
Меддисон қолади

Англиянинг “Лестер” жамоаси ярим ҳимоячиси Жеймс Меддисон тез орада жамоа билан ўртадаги шартномани узайтиради.

"Гоал" нашрининг маълум қилишича, унинг “Манчестер Юнайтед”га ўтиши борасидаги барча миш-мишлар яқин кунларда бекор бўлади.
Манбанинг маълум қилишича, “Лестер” ярим ҳимоячининг маошини кескин кўтариш орқали уни жамоада олиб қолмоқда.

Миранчук “Милан”да?!

Италиянинг “Милан” клуби “Локомитив” ярим ҳимоячиси Аликсей Миранчук билан шартнома имзлаш арафасида турибди.
Джанлуки Ди Марсио берган маълумотларга қараганда, “россонерилар” Миранчукнинг трансферига Рикардо Родригесни қўшиб бериш орқали трансфер суммасини камайтирмоқчи.
Манбанинг маълум қилишича, “Милан” “Локомотив”га шунингдек Лаксалтни ҳам тавсия этмоқда. “Россонерилар” қандай қилиб бўлсада, Миранчукни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
“Барса” уни трансферга қўйди

Каталониянинг “Барселона” жамоаси Иван Ракитични расман трансферга қўйди.
“Мундо Депортиво"нинг маълум қилишич, хорватиялик футболчи ЙEЧЛ баҳслари ўз якунигаетгач, янги жамоаси сафига бориб қўшилади.
Манбанинг маълум қилишича, Каталония клуби Ракитични тезроқ сотиб юбориш мақсадида уни 10 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
257   
Добавить комментарий
Ваше имя: *