Goal24.uz » Европа жамоалари » Мессининг отаси “Интер” клуби офиси ёнидан уй сотиб олгани маълум бўлди

Мессининг отаси “Интер” клуби офиси ёнидан уй сотиб олгани маълум бўлди

Автор: admin

Миланнинг “Интер” клуби собиқ президенти Массимо Моратти “Барселона” ҳужумчиси Лионел Мессининг Милан клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
“Баъзан орзулар рўёбга чиқади, айниқса футболда. Унинг отаси “Интер” бош қароргоҳи ёнидан уй сотиб олди. Умид қиламанки, бу ниманидир англатади. Балки Месси “Интер” билан шартнома имзолашга пиёда борар”, — дейди Моратти.
Аввалроқ “Интер” Мессини 2021-йилда сотиб олмоқчи экани хабар берилганди. Бироқ миланликлар бош мураббийи Антони Конте бу хабарни рад этди.
Маълумот учун, Мессининг “Барселона” билан амалдаги келишуви 2021-йил 30-июнда якунига етади. Трансфермаркт портали Леонинг баҳосини айни дамда 112 миллион евро деб белгилаган. Аргентиналик ҳужумчи 2019/20-йилги мавсумда клуб миқёсидаги барча мусобақаларда 42 та ўйинда иштирок этиб, 30 та гол урди ва 26 та голга ҳаммуаллифлик қилди.
119   
Добавить комментарий
Ваше имя: *