Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » «Локомотив» Жасур Жалолиддинов трансферини эълон қилди

«Локомотив» Жасур Жалолиддинов трансферини эълон қилди

Автор: admin

Москванинг «Локомотив» клуби 18 ёшли яримҳимоячи Жасур Жалолиддинов билан 5 йиллик шартномани имзолади. Футболчи янги жамоаси таркибида 23-рақамда тўп тепадиган бўлди.
«Албатта «Локомотив» ҳақида кўп маълумотга эгаман. Клубга ўтмасимдан олдин унинг тарихини ўргандим, чемпион бўлгани ҳақидаги филмни томоша қилдим, жамоадаги футболчилар ҳақида ҳам биламан. 
Алексей Миранчук билан танишиб олмоқчиман, биз бир хил услубда ўйнаймиз ва ўзим ҳам чапақайман. Бироз ҳаяжондаман, аммо бу яхши, чунки масъулиятни ҳис қиляпман. Ўйин бошланганда эса ҳаяжон ортда қолади», - деб футболчи сўзларини келтирмоқда клуб матбуот хизмати.
Жасур Жалолиддинов 2002 йилда туғилган, «Бунёдкор» академиясининг тарбияланувчиси. Асосий жамоа таркибида 16 ёшу 80 кунликда дебют қилиб, Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги энг ёш дебютант бўлган. «Бунёдкор» таркибида 32та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган. Марказий ва ҳужумкор яримҳимоячи, чап ва ўнг қанот ҳужумчиси, шунингдек марказий ҳужумчи нуқталарида ўйнаган. 2020 йил 23 феврал куни Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида Беларусга қарши ўртоқлик ўйинида дебют қилган.
2019 йилда Тҳе Гуардиан нашри Жалолиддиновни «Дунё футболининг 60 нафар ёш иқтидорлари» рўйхатига киритган эди.
135   
Добавить комментарий
Ваше имя: *