Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » АПЛ клублари ёзда кимларни ўз сафига қўшиб олмоқчи?

АПЛ клублари ёзда кимларни ўз сафига қўшиб олмоқчи?

Автор: admin

Гоал24.уз келаси мавсумда “туманли албион” клубларида кўриниш бериши мумкин бўлган футболчилар билан таништириб ўтади.
Кай Ҳаверс – “Челси”
Лондон клуби трансфер ойнасида жуда фаол бўлмоқда. Ўтган мавсумда Эден Азарнинг жамоадан кетиши ва трансфер таъқиқи клубни бироз қийнаб қўйган эди. Балки шу важ юзасидан “арристократлар” барчадан фаолроқ бўлишга интилаётгандир. “Кўклар” аллақачон Зиеш ва Вернерларнинг трансферини ҳал этиб бўлишди. Инглиз нашрларининг маълум қилишича, “Челси” аллақачон Кай трансфери борасида ижобий натижга эришган ва уни қўлга киритиш учун 73 миллион фунтдан воз кечади.
Жонатан Девид – “Лидс”
“Лидс”нинг АПЛга қайтишини мухлислар анчадан бери кутишаётган эди. Шу сабабли биринчи мавсумдаёқ пастга қулашга имкон қолдирмаслик лозим. “Лидс” бу вазифани уддалаши учун трансфер бозорида рақобатбардош бўлиши талаб этилади. Сўнгги пайтларда “Гент” клуби футболчиси Жонатан Девиднинг АПЛда ишқибозлари кўпайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. “Лидс” уни қўлга киритиш учун биринчи урунишни амалга оширди, бироқ омадсиз. Икки мавсум давомида 40 та гол киритган Девис “Лидс” учун жуда муҳим фигура. Сабаби, жамоанинг асосий ҳужумчиси Патрик Бемфорд 143 та зарбада атиги 16 та гол киритган (Чемпиошипда) ҳолос. АПЛ ҳимоячиларини бундай калибрдаги ҳужумчи билан қўрқитиш осон эмас.
Томас Парти – “Арсенал”
Келаси мавсумда ўз олдига катта мақсадлар қўяётган “Арсенал” ҳам таркибни кучайтириши лозим. Боз устига, Артета таркибда рестартни амалга оширмай туриб ўз ғояларини амалда тадбиқ эта олмайди. Агар инглиз нашрларига ишонадиган бўлсак, Томас “Арсенал”нинг асосий нишони бўлиб турибди. Афсуски, бу трансфернинг ўзига ҳос муаммолари ҳам мавжуд. “Матрасчилар” таянч ярим ҳимоячисини 44 миллион фунтдан камига қўйиб юбормоқчи эмас. “Арсенал”да эса катта сумма йўқ. Шунга қарамай, “канонирлар” Парти учун Гендузи ёки Торрейрани таклиф қилмоқда. Партининг ўзи эса, АПЛда ўйнаш иштиёқида ёнмоқда.
Калум Уилсон – “Тоттенҳем”
Элитани тарк этган “Бормунт” жамоаси АПЛ клублари томонидан “талан-тарож” қилиниши турган гап. Улар қаторида биринчи ўринда марказий ҳужумчи Уилсон турибди. Ўтган мавсумда (14 та гол + 9 та ассист) 50 миллионга баҳоланган футболчи учун “Бормунт” атиги 10 миллион сўрамоқда. Ҳужумчининг ўзи эса, АПЛда қолиш учун исталган клуб билан музокара олиб бориш ниятида.
Андреа Онана – “Челси”
Френк Лемпард аллақачон янги дарвозабон излашни бошлаб юборганидан хабарингиз бор. Ян Облак оптимал вариант, бироқ уни қўлга киритиш жуда мушкул. “Атлетико” камида 100 миллион евро талаб қилади. Онана эса, бироз кўримсизроқ лекин муаммонинг ажойиб ечими. Френк учун ким бўлишининг фарқи йўқ, асосийси биринчи рақамли дарвозабон Кепа Аррисабалага бўлмаса бўлгани. Онана борасида “Баер” аллақачон 18 миллионлик таклифни юборди. “Аякс” ўз кипперини бундан қимматроққа пулаш ниятида.
Натан Аке – “Манчестер Сити”
Бироз ҳимоячиларга ёлчимайдиган “Сити” яна катта трансферга қўл уриши тобора аниқлашиб бормоқда. Айнан ҳимоядаги камчиликлар туфайли “шаҳарликлар” бу мавсумда “Ливерпул”га қаршилик кўрсата олмади. Компани мавсум бошидан кетган бўлса, Лапорт узоқ муддатга сафдан чиқди. Оқибатда, Пеп шогирдлари мусобақа стартида жуда кўп очколарни бой беришди. “Бормунт”нинг пастга қулаб кетиши Акени ортиқча қийинчиликсиз ўз томониган оғдиришга имкон беради. Айни дамдаги молийвайи аҳволдан келиб чиққан ҳолда ундан оптимал вариантни топиш мушкул.
Жек Грилиш – “Манчестер Юнайтед”
24 ёшли сардор бутун мавсум давомида “Астов Вилла”ни елкасида кўтариб юрди ва бир амалаб элитада олиб қолди. Бутун мавсум давомида Бирмингем клубини “судраб” юрган Грилиш билан бежизга топ жамоалар қизиқиб қолмаган. “Манчестер Юнайтед” ЙEЧЛ йўлланмасини ҳал этгач, таркибни кескин кучайтириши лозим. Бу мақсад йўлида “қизил иблислар” 50 миллиондан воз кечишга ҳам тайёр.
184   
Добавить комментарий
Ваше имя: *