Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Манчестер Сити» Буркина-Фасо миллий жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзолади

«Манчестер Сити» Буркина-Фасо миллий жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзолади

Автор: admin

Белгиянинг «Мехелен» клуби ҳимоячиси Исса Каборе «Манчестер Сити»га ўтди. Бу ҳақда инглиз жамоаси расмий сайти хабар қилди.
Трансфер қиймати маълум қилинмаган. Буркина-Фасо миллий жамоаси футболчиси «шаҳарликлар» билан 2024 йил ёзигача мўлжалланган шартнома тузди. Каборе келаси мавсумни «Мехелен»да ижарада ўтказади.
19 ёшли ҳимоячи «Мехелен»га 2019 йили Буркинанинг «Рахимо» клубидан ўтган. У якунланган мавсумда 5та ўйин ўтказиб, 1та голга ассистентлик қилган. Миллий жамоаси сафида 2та беллашувда майдонга тушган.
102   
Добавить комментарий
Ваше имя: *