Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Сарри: «Муаммо шуки, биз 12 кунда 5та ўйин ўтказган ягона жамоамиз»

Сарри: «Муаммо шуки, биз 12 кунда 5та ўйин ўтказган ягона жамоамиз»

Автор: admin

«Ювентус» бош мураббий Маурицио Сарри А Сериянинг 37-туридан ўрин олган «Каляри»га (0:2) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Муаммо шундаки, биз Европада 12 кун ичида 5та ўйин ўтказган ягона жамоамиз. Эртага футболчиларнинг ҳолатига назар ташлаймиз ва, эҳтимол, шанба кунги «Рома» билан баҳсга У23 жамоасини майдонга туширамиз. Шунда бутун жамоа бироз дам олади.
Мотивация ва вазифа жиҳатидан бугунги ўйин нотекис ўтди ва уни мавсумнинг бошқа баҳслари билан таққослаб бўлмайди. Тўп билан яхши муомала қилдик, аммо тез эмас. Тўпни секин узатиш рақибингиз муаммоларини осонлаштиради.
Бизда 9 нафар футболчи жароҳат олган. Уларнинг «Лион» билан баҳсда майдонга тушишлари сўроқ остида. Кўрамиз, кимлар тикланар экан», – деб Саррининг сўзларини келтиради Футбол Италиа.
Маълумот учун, Турин клуби 7 август куни ЕЧЛ 1/8 финали жавоб баҳсида «Лион»ни қабул қилади. Дастлабки ўйинда французлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.
100   
Добавить комментарий
Ваше имя: *