Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » Остон Ўрунов “Уфа”нинг июл ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди

Остон Ўрунов “Уфа”нинг июл ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди

Автор: admin

“Уфа”нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов жамоасининг июл ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб клуб расмий сайтида хабар бермоқда.

Таъкидланишича, 19 ёшли Ўруновга мухлисларнинг 30,2 фоизи овоз берган.
“Июл ойида ўтказилган ўйинларда Остон ҳар доимгидек майдонда фаол бўлди, муваффақиятли алдаб ўтишлар ва яккакурашлар бўйича энг яхши кўрсаткичга эга бўлди”, — дейилади клуб хабарида.
Иккинчи ўринни ярим ҳимоячи Даниил Фомин эгаллади (14,3%). Кучли учликка эса дарвозабон Александр Беленов якун ясаб берди (10,4%).
Қайд этиш жоиз, Остон июн ойида ҳам жамоасининг энг яхши ўйинчиси деб топилганди.
Аввалроқ “Спартак” Остон Ўрунов трансфери борасида “Уфа” билан келишиб олгани ва футболчи коронавирусдан халос бўлиши билан шартнома расмийлаштирилиши хабар қилинганди. Трансфер 2 миллион еврога баҳоланган. 19 ёшли футболчи москваликлар сафида йилига 600 минг евро маош олади.
“Уфа” Остон Ўруновни 2020-йилнинг феврал ойида ўз сафига қўшиб олган. Ўрунов Россия Премер Лигасида 10 ўйинда майдонга тушиб, 2 та сариқ карточка олди.
130   
Добавить комментарий
Ваше имя: *