Goal24.uz » Европа жамоалари » Мундиал, “Олтин тўп”, “Реал”, Зидан, Роналду, Рамос ва Неймар ҳақида. Карим Бензема мухлислар саволларига жавоб берди

Мундиал, “Олтин тўп”, “Реал”, Зидан, Роналду, Рамос ва Неймар ҳақида. Карим Бензема мухлислар саволларига жавоб берди

Автор: admin

“Реал” ҳужумчиси Карим Бензема ўзининг ЁуТубе каналида мухлисларнинг бир қанча саволларига жавоб берди.

— Сиз билан бирга ўйнаган энг яхши футболчи ким?
— Бунга жавоб бериш қийин. Криштиану, Кака, Раул билан бирга ўйнаганман, ҳозир эса Рамос. Аниқ биттасини танлай олмайман.
— Майдондаги позициянгиз қандай.
— Ҳеч қачон ўзим учун аниқ бир позиция белгилашга ҳаракат қилмайман. Мен футболчиман ва дунёнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга ҳаракат қиламан.
— “Олтин тўп”ни қўлга киритиш ҳақида ўйлайсизми?
— Албатта, болалигимдан бери. Бироқ бу — мени ҳар куни ақлдан оздирадиган нарса эмас.

— Нимадан кўпроқ афсусланасиз ва нимадан ғурурланасиз?
— Ҳеч нарсадан афсусланмайман. “Реал”даги ғалабаларим билан эса фахрланаман.
— Сиз ёқтирган ўн бир нафар ўйинчи?
— “Реал” таркиби.
— Сиз учун дунёнинг кейинги уч нафар энг яхши ўйинчилари ким?
— Билмадим, чунки футбол жуда тез ривожланмоқда. Сиз бутун мавсум давомида яхши бўлишингиз ва жамоангиз билан унвонларни ютишингиз керак. Битта ўйинда учта гол уриш сизни дунё юлдузига айлантирмайди.

— Чемпионлар Лигасининг тўртта совринини Жаҳон Чемпионатининг  битта кубогига алмашасизми?
— Йўқ, ҳеч қачон.
— Сиз дуч келган энг яхши ҳимоячи?
— Рамос ва Варан, мен ҳар бир машғулотда уларга қарши ўйнайман.
— Ким билан ўйнашни хоҳлаган бўлардингиз?
— Бу осон. Роналдо ва Зидан.
— Сизнингча, дунёнинг энг яхши 5 нафар дриблингчиси ким?
— Неймар. Рўйхат тугади.
Маълумот учун, Карим Бензема 2009-йилдан бери “Реал” шарафини ҳимоя қилиб келади. Бунгача у “Лион” сафида тўп сурган. 32 ёшли францийалик футболчи “қироллик клуби” билан шу вақтгача 19 соврин, хусусан 3 марта Испания чемпионлигини ва 4 марта Чемпионлар Лигаси бош совринини қўлга киритган.
137   
Добавить комментарий
Ваше имя: *