Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Ман Сити» «Борнмут» ҳимоячиси трансферини 43 миллион еврога келишди

«Ман Сити» «Борнмут» ҳимоячиси трансферини 43 миллион еврога келишди

Автор: admin

Мавсум якунларига кўра Англия Премер-лигасини тарк этган «Борнмут» клуби ўз етакчиси Натан Акени «Манчестер Сити»га трансфер қилишга рози бўлди.
Тҳе Гуардианънинг ёзишича, «Сити» Аке трансфери масаласида «Борнмут» билан 43 миллион еврога келишувга эришган. Шартнома тез орада имзоланиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, манчестерликлар бош мураббийи Пеп Гвардиола «Наполи» ҳимоячиси Калиду Кулибалининг трансфери амалга ошмагач, «Борнмут»нинг 25 ёшли ҳимоячисига эътибор қаратган. 
Маълумот учун, «Челси» тарбияланувчиси саналмиш Аке жорий мавсумда «Борнмут» сафида АПЛ доирасида 29 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилган.
111   
Добавить комментарий
Ваше имя: *