Goal24.uz » Chempionlar ligasi » «Барселона» - «Наполи» ўйини коронавирус туфайли кўчирилиши мумкин

«Барселона» - «Наполи» ўйини коронавирус туфайли кўчирилиши мумкин

Автор: admin

Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Барселона» ва «Наполи» ўртасидаги жавоб ўйини кўчирилиши мумкин.
РАC1 хабарига кўра, УEФА Испаниядаги коронавирус эпидемияси билан боғлиқ оғир вазият туфайли баҳсни бошқа шаҳарга кўчиришни режалаштирмоқда.
УEФА мамлакат соғлиқни сақлаш Департаментига мурожаат қилиб, вазият тўғрисида маълумот сўраган. Агар иштирокчилар хавфсизлиги хатар остида бўлса, ўйин кўчирилади. Бу ҳақдаги қарор ҳафта охирида қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» - «Наполи» ўйини 8 август кунига режалаштирилган. Дастлабки баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган.
185   
Добавить комментарий
Ваше имя: *