Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » «Наполи» президенти: «Испанияда вазият қўрқинчли, «Барса»га қарши нега Португалияда ўйнамаслигимиз керак?»

«Наполи» президенти: «Испанияда вазият қўрқинчли, «Барса»га қарши нега Португалияда ўйнамаслигимиз керак?»

Автор: admin

«Наполи» клуби президенти Аурелио Де Лаурентиснинг фикрича, Чемпионлар лигаси 1/8 финали жавоб учрашуви доирасидаги «Барселона»га қарши учрашув нейтрал майдонда ўтказилиши керак. 
«Испанияда коронавирус бўйича вазият қўрқинчли. «Барселона»га қарши нега Португалияда ўйнай олмаслигимиз керак?», - дея фикр билдирган Де Лаурентис.
Аввалроқ, Каталонияда коронавирус пандемияси бўйича вазият ёмон эканлиги туфайли «Барселона» – «Наполи» ўйини УEФА томонидан бошқа шаҳарга кўчирилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, Италиядаги дастлабки учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган, жавоб баҳси эса 8 август куни «Камп Ноу»да ўтиши режалаштирилганди.
110   
Добавить комментарий
Ваше имя: *