Goal24.uz » Жаҳон » ФИФА президенти Инфантинога қарши жиноят иши қўзғатилди

ФИФА президенти Инфантинога қарши жиноят иши қўзғатилди

Автор: admin

Швейцарияда Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантинога қарши жиноят иши қўзғатилди.
Жиноят ишининг тафсилотлари аниқ эмас. Тагес-Анзеигер газетаси хабарига кўра, Инфантино билан бир қаторда Юқори Вале кантони бош прокурори Риналдо Арнолдга қарши ҳам жиноят иши қўзғатилган.
Қайд қилинишича Инфантино ва Арнолд Швейцария бош прокурори Майкл Лаубер билан хуфёна учрашувларни ўтказишган. У аввалроқ, июл ойида ўз лавозимини тарк этган эди. Учрашувлар ФИФА ташкилотидаги коррупция ишини тергов жараёни олиб борилаётган пайтда юз берган.
2017 йил июн ойида Швейцария прокуратураси ФИФА ташкилотидаги коррупция ҳолатларини тергов қилиб, 25та жиноят ишини қўзғатган эди. Тергов пайтида пул ювиш билан боғлиқ бўлган операцияларга алоқадор 178та шубҳали маълумот топилган. Ўша пайтда бош прокурор бўлиб ишлаган Лаубер гумондорлар номини ошкор қилмади. Аммо маълумотларга кўра, уларнинг қаторида ФИФА собиқ президенти Ёзеф Блаттер, собиқ бош котиби Жером Валке, шунингдек, Германиядаги ЖЧ-2006 ташкилий қўмитаси раҳбари Франц Беккенбауер бўлган.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, 2015 йили АҚШ федерал прокурорлари ФИФАдаги коррупцияга доир жиноий иш қўзғатган, бу иш доирасида футбол оламидаги бир қатор амалдорлар ҳибсга олиниб, ташкилот президенти Зепп Блаттер истеъфо берганди. АҚШ Адлия вазирлиги маълумотига кўра, ФИФА иши бўйича тергов давом этмоқда.
126   
Добавить комментарий
Ваше имя: *