Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » «Интер» Мессига тўрт йиллик шартнома ва рекорд миқдоридаги маош тайёрламоқда

«Интер» Мессига тўрт йиллик шартнома ва рекорд миқдоридаги маош тайёрламоқда

Автор: admin

Лионел Месси 2021 йилда «Барселона» билан шартномаси якунишидан сўнг Миланнинг «Интер» клуби сафига ўтиши мумкин. Италия клуби ҳозирданоқ аргентиналик ҳужумчига таклиф тайёрламоқда, дея хабар беради Ла Газзетта делло Спорт нашри.
«Интер» клуби раҳбарияти 33 ёшли голеадорга 4 йилги мўлжалланган жами 260 миллион евро маошли шартнома ҳозирламоқда. 
«Интер» директори Жузеппе Маротта аввалроқ клубнинг Мессига қизиқиши борлигини яширмаганди. «Интер» хўжайинлари Мессига йиллик 50 миллион маош таклиф қилишдан қўрқмаяпти. Сабаби улар ушбу ўтишдан жуда катта молиявий маблағ ишлаб топишларига ишонишмоқда. Уларнинг фикрича, Мессининг «Интер»га келиши янги ҳомийларнинг кўпайишига ва футболкалар сотуви орқали катта даромад қилиш имкониятини яратади», - дейилади манба хабарида.
Маълумот учун, Криштиану Роналду «Ювентус» сафида йиллик 30 миллион евро, 4 йил учун эса жами 120 миллион евро маош олади. Мессига йиллик 50 миллион евро маош берилса, бу жаҳон футболидаги рекорд маошга айланади.
114   
Добавить комментарий
Ваше имя: *