Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Манба: Хименес тез орада Манчестер клубига ўтади

Манба: Хименес тез орада Манчестер клубига ўтади

Автор: admin

«Вулверҳемптон» ҳужумчиси Раул Хименес тез орада «Манчестер Юнайтед»га ўтади, деб хабар беради Метро.
Мексикалик форвард манкунианликлар ўйинчисига айланади, чунки «бўрилар» аллақачон унинг ўрнини босадиган футболчи билан шартнома имзолашган. Бу «Брага» ҳужумчиси Паулинюдир.
Май ойида Хименеснинг ёзги трансферлар ойнасида Европанинг топ-клубларидан бирига ўтиши ҳақида айтилганди. 29 ёшли форвардга «Ювентус», «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» қизиқиш билдираётганди.
Раул «Вулверҳемптон»га 2018 йил «Бенфика»дан келиб қўшилган. У якунланган мавсумда Премер-лигада 38та ўйин ўтказиб, 17та гол ва 6та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
116   
Добавить комментарий
Ваше имя: *