Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Видал Сетен ҳақида: «Раҳбарият «Барселона»нинг келажаги ҳақида жуда пухталик билан ўйлаши керак»

Видал Сетен ҳақида: «Раҳбарият «Барселона»нинг келажаги ҳақида жуда пухталик билан ўйлаши керак»

Автор: admin

«Барселона» яримҳимоячиси Артуро Видал жамоа бош мураббийи Энрике Сетен ҳақида фикр билдирди.
«Мухлислар ҳар бир беллашувда ва ҳар бир чемпионатда ғалаба қозонишимизни сўрашади, аммо бу қийин. Бу сафар ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш вазифасини бажара олмадик. Аммо бу футбол, унинг орқасида жуда кучли бўлган «Реал» турибди.
Мессининг айтганлари ҳақиқат. Бизда жуда кўп муаммолар бор эди. Биз «Селта» билан ўтган ўйинда бўлгани каби ақл бовар қилмайдиган очколарни йўқотдик. Энди бирлашишимиз керак. 
Мухлислар соврин хоҳлашади. Агар бундай бўлмаса, матбуот мураббий ва ўйинчиларни ўзгартириш кераклиги ҳақида ёза бошлайди. Биз Сетен билан оз ишладик, у тўсатдан бош мураббий этиб тайинланди. Раҳбарият мавсум тугаши билан «Барселона» келажаги ҳақида жуда пухталик билан ўйлаши керак», – дея Видалнинг сўзларини келтиради Wинспортс.
91   
Добавить комментарий
Ваше имя: *