Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Кокорин “Спартак”да?!

“Зенит”клуби ҳужумчиси Александер Какорин тез орада “Спартак” билан шартнома имзолаши мумкин.
Спортс нашрининг маълум қилишича, 29 ёшли ҳужумчи Москва клуби билан “3+1” кўринишидаги шартномани имзолаш учун “Спартак” қабулида бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Кокорин бу мавсумни “Сочи” клубида ижара асосида ўтказди. 10 та учрашувда майдонга тушган ҳужумчи 7 та гол ва 2 та ассистга муаллифлик қилди.
“Монако” уни нишонга олди

“Челси” клуби ҳужумчиси Мишу Батшуайи тез орада “Монако” билан шартнома имзолайди.
“Ле10спорт”нинг маълум қилишича, “Монако” жамоа постига Нико Ковачни таклиф этиш орқали янги жамоани шакиллантириш мақсадида.
Эслатиб ўтамиз, “Челси” Мишу борасида барча таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканлигини расман эълон қилди.
Аллан қоладими?

“Наполи”клуби ярим ҳимоячиси Аллан ўз келажаги борасидаги якуний қарорни келаси ҳафтада эълон қилади.
“ИИ Маттино” нашрининг маълум қилинишича, бразилиялик ярим ҳимоячи билан “Эвертон” жиддий қизиқиб қолган. Манбанинг маълум қилишича, бразилиялик футболчи билан шахсан Карло Анчелоттининг ўзи қизиқиб қолган.
Маълумотларга қараганда, Алланнинг ўзи ҳам АПЛда ўз кучини синаб кўриш ниятида. “Наполи” уни 30 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Заҳа чўчимоқда

Англиянинг “Кристал Пелас” жамоаси ҳужумчиси Уилфрид Заҳа ўз келажаги борасида ҳавотирда.
“Тҳе Сун” нашрининг маълум қилишича, Заҳани клуб 70 миллиондан камига сотмоқчи эмас.
Сабаби, ушбу трансфердан келиб тушган пулнинг 25 фоизи “Манчестер Юнайтед” ғазнасига бориб тушиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Заҳа билан АПЛнинг бир нечта гранд клублари қизиқиш билдирган, бироқ унинг трансфер суммаси баланд бўлгани учун музокаралар давом этмаган эди.
Вертонген “Атлетико”да?!

“Тоттенҳем” жамоасининг собиқ футболчиси Мадридга кўчиб ўтиши мумкин.
“Мессагро” нашрининг маълум қилишича, Диего Симионе 33 ёшли ҳимоячини ўз жамоасига таклиф қилмоқда.
Аргентиналик мураббийнинг фикрича, Вертонген ўз тажрибаси орқали “матрасчилар”га катта фойда келтириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ян ва “Тоттенҳем” ўртасидаги шартнома аллақачон ўз якунига етган. Ҳимояҳcи эркин агент мақомида истаган клуби билан шартнома имзолаши мумкин.
352   
Добавить комментарий
Ваше имя: *