Goal24.uz » Европа жамоалари » Европанинг энг кучли клублари рейтинги эълон қилинди. “Бавария” етакчи, “Реал” топ-3 да ҳам йўқ

Европанинг энг кучли клублари рейтинги эълон қилинди. “Бавария” етакчи, “Реал” топ-3 да ҳам йўқ

Автор: admin

Граcеноте агентлиги томонидан тузилган Европанинг энг яхши клублари рейтинги (Эуро Cлуб Индех ) эълон қилинди.
Унга кўра, Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси рўйхатда етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда “Ливерпул” ва “Барселона” бормоқда.
Кучли йигирматаликдан Англиянинг олтита клуби ўрин олди. Испания, Германия ва Италиядан эса тўрттадан жамоа топ-20 га кирган. Шунингдек, Францийа ва Украинадан биттадан жамоа ҳам Европанинг энг яхши 20 жамоаси қаторида турибди.
Мазкур рейтинг жамоаларнинг сўнгги тўрт мавсумдаги миллий чемпионат, кубок баҳслари ва Еврокубоклардаги натижаларига асосланиб тузилади. Шу билан бирга сўнгги мавсумдаги натижалар энг катта аҳамиятга эга бўлади.
Эуро Cлуб Индех рейтинги бўйича топ-10 жамоа билан танишинг:
“Бавария” — 4233
“Ливерпул” — 4145
“Барселона” — 4119
“Манчестер Сити” — 4078
“Реал Мадрид” — 3895
ПСЖ — 3890
“Атлетико Мадрид” — 3752
“Ювентус” — 3672
“Челси” — 3538
“Манчестер Юнайтед” — 3536
144   
Добавить комментарий
Ваше имя: *