Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » Футболнинг буюк масони — Мирослав Клозе ҳақида

Футболнинг буюк масони — Мирослав Клозе ҳақида

Автор: admin

ХВИИИ аср бошларида Европада яширин жамият вужудга келади. Бу жамият масонлар ҳаракати деб ном олади. Масон атамаси эски француз тилидан сўзма-сўз таржима қилинганда озод тош терувчи деган маънони англатар экан. Айнан ушбу жамият тўғрисида инсонлар орасида бир неча юз йиллардан буён турли хил афсона ва миш-мишлар юради. Бунга яққол мисол қилиб, бутун сайёрани уйда ўтиришга мажбур қилган ва кўплаб инсонларни ҳаётдан олиб кетган СОВИД-19 коронавирусини келтириш мумкин. Лекин уларнинг (масонлар) чиндан ҳам борлигига ва вирус ҳам айнан улар томонидан “яратилганига” ҳеч кимда ҳеч қандай далил-исбот йўқ.
Германия терма жамоаси собиқ аъзоси Мирослав Клозенинг масонлар билан қандай алоқаси бор дейсизми? Йўқ, топа олмадингиз, унинг масонлардан экани ҳақида маълумот у ёқда турсин миш-миш ҳам тарқалмаган. Уни ушбу жамият билан “боғлайдиган” ягона нарса бу — унинг ўзи каби оддий бўлмаган ҳаётидир.
Муваффақияцизликка учраган “озод тош терувчи” (масон)

Отаси — футболчи, онаси — гандбол ўйинчиси. Оиладаги ягона фарзанд улғайгач ким ҳам бўларди? Афсуски, яна топа олмадингиз: қурувчи! Асли полшалик бўлган муҳожир оила ғарибгина кун кечиргани боис ёлғиз фарзандининг профессионал тарзда футбол билан шуғулланишни қатъиян ман этади. Ва уни дурадгорлик, сўнгра эса тош терувчилик курсларига беради. Мирослав фақат бўш вақтларидагина тўп тепарди, холос. Бўлажак Жаҳон чемпионида 20 ёшгача тузукроқ шуғулланиш имконияти ҳам бўлмайди. Бу вақтга келиб, у ҳаваскорлар жамоаси бўлган “Ҳомбург” клубида тўп сурарди ва аллақачон профессионал клублар назарига тушиш бўлганди.
Кайзерслаутернлик сеҳргар

“Мен 40 йилдан бери ушбу соҳадаман, бироқ бунга ўхшаш воқеани эслай олмайман. Бу жуда ажойиб!”, — деганди “Кайзерслаутерн” президенти Клозенинг клубга келиб қолиши ҳақида.
22 ёшида юқори дивизионда ҳаракат қиладиган клубнинг асосий таркибига кирган Клозе биринчи мавсумининг ўзидаёқ 11 та гол уриб, жамоанинг асосий ҳужумчисига айланди ва ҳатто, клубни Бундеслига ғолиби қилишига бир бахя қолади.
Германия терма жамоаси қироли

“Кайзерслаутерн”га келганидан уч йил ўтгач, Клозе учун бирданига иккита миллий жамоа кураш олиб боради: Полша ва Германия. Мирослав эса немислар таклифини қабул қилди ва Саудия Арабистонига қарши кечган дебют учрашувида ҳет-трик қайд этади. Шундан кейин Клозе номи том маънода терма жамоа билан биргаликда ўсиб бораверди. У футбол тарихида кетма-кет тўртта Жаҳон Чемпионатида совриндор бўлган ва кетма-кет тўртта Жаҳон чемпионатида иккитадан кам гол урмаган ягона футболчи ҳисобланади. Бу дегани, футболчи камида 16 йил давомида юқори даражада ўйнаши керак. Германия терма жамоасида эса футболчилар тақчиллиги кузатилган давр бўлмаган. Бундан ташқари, Клозе 36 ёшида терма жамоада Герд Мюллернинг “абадий” рекордини янгилайди: 62 та ўйинда 68 та гол. Собиқ тош терувчининг ҳисобида эса 71 та гол бор.
Футболнинг олий жаноб рицари

Германиядаги фаолияти давомида Мирослав икки бор ҳакамлардан унга ишлатилган қўполлик учун белгиланган пеналтини бекор қилишни сўрайди. Биринчи марта “Кайзерслаутерн”да, иккинчисида эса “Вердер” сафида. “Лацио”га ўтганидан сўнг “Наполи”га қарши ўйинда Мирослав италиялик футбол мухлисларни ҳайратда қолдиради: у “Наполи” дарвозасига тўп киритади, ҳамма унинг голни нишонлашини кутаётганида бир вақтда у майдон марказига келиб, тўп қўлига тегганини айтиб, ҳакамдан голни бекор қилишни сўрайди. Гол бекор қилинди, римликлар 0:3 ҳисобида мағлуб бўлади, аммо бутун стадион ўрнидан туриб футбол рицарини олқишлайди.
Авлиё

Футбол мухлислари Жаҳон Чемпионати финалларидаги энг “кеч” урилган гол Марио Гйоцега тегишли эканини яхши билади. 2014-йилги Бразилия яшил майдонларида ўтган мундиалнинг финал учрашувида ғайриоддий ҳодиса (тасодиф) юз беради. Танаффус вақтида Клозе Гйоценинг ёнига келиб, ўзига хос психотерапия сеансини ўтказади ва унга шундай дейди: “Ҳозир сен менинг ўрнимга тушасан ва гол урасан”. Учрашувнинг 88-дақиқасига келиб, Клозе ўз ўрнини айнан Гйоцега бўшатиб беради. Кейин нима бўлганини эса яхши биласиз...
Шундан кейин ҳам қандай қилиб мўжизаларга ишонмаслик мумкин?!
186   
Добавить комментарий
Ваше имя: *