Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Криштиану Роналдунинг голларига энг кўп ассистентлик қилган футболчи маълум бўлди

Криштиану Роналдунинг голларига энг кўп ассистентлик қилган футболчи маълум бўлди

Автор: admin

“Реал” ҳужумчиси Карим Бензема собиқ жамоадоши “Ювентус” форварди Криштиану Роналдуга энг кўп ассистентлик қилган футболчилар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.
Трансфермаркт порталига кўра, Бензема Роналду “Реал”да ўйнаган вақтида унга 76 марта ассистентлик қилган.
Иккинчи ўринни 41 ассист билан Гарет Бейл эгаллади. Кучли учликни эса Месут Ўзил (38) якунлаб берди.
Бешинчи ўриндан Гонсало Игуаин (32) жой олган, у Криштиану билан аввалроқ “Реал”да, ҳозирда эса “Ювентус”да бирга тўп сурмоқда. Роналдунинг Мадрид клубида бирга ўйнамаган энг яхши ассистенти “Манчестер Юнайтед” собиқ ҳужумчиси Уейн Руни (25) саналади.
Роналдуга энг кўп ассистентлик қилган футболчилар топ-10 лиги:
1. Карим Бензема — 76 та ассист
2. Гарет Бейл — 41
3. Месут Ўзил — 38
4. Марсело — 33
5. Гонсало Игуаин — 32
6. Анхел ди Мария — 28
7. Уейн Руни — 25
8. Иско — 24
9. Раян Гиггз — 23
10. Кака — 21.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 35 ёшли Роналду расмий ўйинлардаги голлари сонини 735 тага етказиб, бразилиялик Ромариони (734) ортда қолдирганди. Ундан олдинда фақатгина афсонавий Пеле (767) бормоқда.
152   
Добавить комментарий
Ваше имя: *