Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Манба: «Барселона»да трансферлар учун пул йўқ

Манба: «Барселона»да трансферлар учун пул йўқ

Автор: admin

«Барселона» ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказмоқчи экани маълум бўлди.
РАC1 хабарига кўра, каталонияликлар янги футболчиларни олиш учун кимнидир сотиши керак. Чунки пандемия туфайли юзага келган оғир вазиятда трансферларга пул қолмаган. 
Агар «Барселона» мураббийлар штабига керак бўлмай қолган футболчилар билан хайрлаша олмаса, янги трансферларга маблағ тополмайди.
Аввалроқ «Барселона» 12 нафар футболчисини, жумладан Усмон Дембеле, Филиппе Коутино ва Мартин Брейтуейтни трансферга қўймоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 
Испания чемпионатининг ўтган мавсумини «Барселона» 2-ўринда якунлади.
115   
Добавить комментарий
Ваше имя: *