Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » «Наполи» «Лилл» тўпурарини сотиб олди

«Наполи» «Лилл» тўпурарини сотиб олди

Автор: admin

«Лилл» ҳужумчиси Виктор Осимҳен «Наполи»га ўтди. Бу ҳақда Италия клуби расмий сайти хабар берди.
«Наполи» келишув тафсилотларини ошкор қилмади.
Тахминларга кўра, 21 ёшли нигериялик 2025 йилгача мўлжалланган шартнома тузган. Унинг йиллик маоши 4,5 млн евродан иборат.
Италия нашрларининг хабар қилишича, «Лилл» Осимҳен учун 50 млн евро олган. Бу қиймат бонуслар ҳисобига 60 млнга етиши мумкин. 

Журналист Жанлука Ди Марсионинг ёзишича, бонуслар қиймати «Наполи»нинг Чемпионлар Лигасида қанчалик муваффақиятли иштирокига боғлиқ.
ЛъЭқуипе эса футболчи Неапол клуби учун умумий ҳисобда 81,3 млн еврога тушишини маълум қилган. 
Осимҳен ўтган мавсумда Лига 1да 27та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол урган ва жамоасининг тўпурари бўлган.
139   
Добавить комментарий
Ваше имя: *