Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Лондон клуби "Сити" ҳимоячиси учун таклиф тайёрлаб қўйди

Лондон клуби "Сити" ҳимоячиси учун таклиф тайёрлаб қўйди

Автор: admin

У собиқ устози қўли остида тўп суриши мумкин.
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Жон Стоунс фаолиятини "Вест Хем"да давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда Тҳе Сун.
Мавсумлар оралиғида таркибни янгилаб олишни режалаштираётган "шаҳарликлар" ҳам 26 ёшли англиялик футболчини 20 миллион эврога трансфер қилишга тайёр.
"Болғачилар" бош мураббийи Девид Моес "Эвертон"даги собиқ шогирди билан қайта ишлашни режалаштирмоқда.
Якунланган мавсумда "Сити" либосида 24 та ўйинда майдонга тушган ҳимоячи битта голли узатма муаллифи бўлди.
115   
Добавить комментарий
Ваше имя: *