Goal24.uz » Жаҳон » Месси – ХХИ асрда омадсиз амалга оширилган пеналтилар бўйича этакчи

Месси – ХХИ асрда омадсиз амалга оширилган пеналтилар бўйича этакчи

Автор: admin

Лионел Месси ХХИ асрда пеналтидан гол ура олмаган футболчилар орасида этакчилик қилмоқда.
Трансфермаркт сайти ХХИ асрда пеналтидан унумли фойдалана олмаган футболчилар рейтингини тузиб чиқди.
Эвропанинг Топ-5 чемпионатлари ичида нуқтадан зарба беришда энг кўп "Барселона" форварди Лионел Месси хатога йўл қўйган – ХХИ асрда у 22 бор пеналтидан унумли фойдалана олмади.
Иккинчи ва учинчи ўринларни "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ва "Рома" афсонаси Франческо Тотти бўлишиб турибди – 18тадан омадсиз пеналти.

Рейтингнинг Топ-10 қуйидаги кўриниш олган:
1. Лионел Месси, "Барселона" – 22 та
2-3. Криштиану Роналду, "Ювентус" – 18 та
2-3. Франческо Тотти, экс-"Рома" – 18 та
4. Антонио Ди Натале, экс-"Удинезе" – 14 та
5. Эдинсон Кавани, "ПСЖ" – 13 та
6-7. Уейн Руни, "Дерби Каунти", экс-"МЮ" – 12 та
6-7. Серхио Агуеро, "Манчестер Сити" – 12 та
8-10. Роналдино, экс-"Барселона" – 10 та
8-10. Руд ван Нистелрой, экс-"МЮ" – 10 та
8-10. Ариc Адурис, экс-"Атлетик" – 10 та
140   
Добавить комментарий
Ваше имя: *