Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Гвардиола мураббийлик фаолиятидаги энг мураккаб рақибини айтди

Гвардиола мураббийлик фаолиятидаги энг мураккаб рақибини айтди

Автор: admin

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолиятидаги энг қийин рақибини айтди.
«Фаолиятимда дуч келган энг қийин рақиб – бу йилги ва ўтган йилги «Ливерпул».
Жамоанг тўпга эгалик қилаётганида улар бўш ҳудудларни тезкорлик билан ёпиб қўйишмоқда. Тезда орқага қайтишмоқда. Улар стратегик жиҳатдан жуда кучли. Футболчиларнинг иродаси ҳам ажойиб.
Клопп – ўзини қандай мағлуб эта олишим ҳақида энг кўп ўйлантирган рақиб.
Қийин ўйинларда, мураккаб мусобақаларда Моурино, Пеллегрини каби мураббийларга қарши ўйинларда яхши мураббий сифатида шаклланишимга сабаб бўлган жамоа «Реал» эканини ҳар доим айтганман.
Аммо энг қийин рақиб – «Ливерпул». Англияга келганимда «Ливерпул» кучсизроқ, аммо «Реал» кучли эди. Энди эса бу «Ливерпул» энг мураккаб рақибга айланди», – деб Гвардиола сўзларини келтирмоқда ДАЗН.
132   
Добавить комментарий
Ваше имя: *