Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Атлетико”нинг Симионе давридаги энг кучли футболчилари (топ 10)

“Атлетико”нинг Симионе давридаги энг кучли футболчилари (топ 10)

Автор: admin

Гоал24.уз Симеоне давридаги “Атлетико”нинг энг кучли футболчиларидан ташкил топган кучли ўнликни эътиборингизга ҳавола этади.
10-ўрин. Томас Парти

Ганалик футболчи тўп учун курашда ўзини ҳам рақибини ҳам аяб ўтирмайдиганлар сирасига киради. Бундан ташқари, унинг тезкор қарши ҳужумларни бошлаб беришдаги фаоллиги ҳам эътиборга молик. Сўнгги йиллардан айнан Парти “Атлетико”нинг ажрламас бир бўлагига аяланиб улгурди.
9-ўрин. Габи

Диего Симеоненинг Мадриддаги илк йилларида Габи ўзининг иккинчи ёшлигини ўтказди десак, адашмаган бўламиз. Айнан Габи Симионе талаб қилаётган юқори прессингни амалга оширар, шу билан биргаликда рақиб ҳужумини эрта бузиш билан шуғулланар эди. Жамоа сардори сифатида клуб мухлислари эътиборини қозонган футболчи ўз даврининг энг кучли ижрочиларидан бири сифатида тарихда қолди.  
8-ўрин. Ян Облак

Тибо Куртуа кетгач, “Атлетико” янги дарвозабон излашга тушиб кетди. Эътиборлиси шундаки, “матрасчилар” нафақат уни топишди, балки чинакам етакчига эга бўлишди. Облак қисқа фурсат ичида Испаниядаги энг яхши кипперга айланди. Кейин Европада ўз ўрнини топди. Айниқса, бу мавсумда “Ливерпул”ни словениялик киппернинг деярли бир ўзи мусобақадан чиқариб юборди десак, муболаға бўлмайди.
7-ўрин. Саул

Симеоненинг чинакам универсал аскари. Қанотларда, таянч зонасида, марказда ва ҳатто ҳужумда ҳам ҳаракат қилишга қодир Саулнинг имкониятлари жуда катта. Дрибблинг борасида ҳам испан мақтана олади. Умуман олганда,уни клубнинг чинакам фидойиси дебсак , адашмаган бўламиз. “Барселона”, “Реал”, “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити” сингари грандлар эътиборида бўлишига қарамай, Саул ҳали-ҳамон ўз клубига содиқ қолмоқда.
6-ўрин. Арда Туран

“Атлетико”нинг 2013/14-йилги мавсумдаги чемпионлиги кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмагани аниқ. Ўша мусобақа давомида Диего Симеоне Арда Туранни деярли барча учрашувда 90 дақиқа ҳаракт қилишини талаб қилгани бежизга эмас. Айнан турк футболчиси жамоанинг тезкор ҳужумлар ва диагонал узатмаларига жавоб берар эди. Бундан ташқари, ундаги етакчилик қоблияти қийин вазиятдан бир неча бор “Атлетико”ни олиб чиқиб кетган. Афсуски, унинг клубдан кетиши ўзи учун фалокат билан якунланди.
5-ўрин. Филиппе Луис

Мана бу футболчини ишончли ўйиннинг сиймоси дейишимиз мумкин. Симионе қўл остида айрим учрашувларда Луис бутун қанотни бир ўзи ёпар, шу йўсинда қанот футболчиларига тўлиқ ҳужумда тўп тепиш имконини яратар эди. Айнан у Симеоненинг энг содиқ шогирдларидан бири саналади.
4-ўрин. Антуан Гризман

Тўғри, ушбу клуб мухлислари Антуанни айни дамда жуда ёмон кўради, бироқ унинг клуб равнақи учун қўшган ҳиссасини алоҳида эътироф этиб ўтиш лозим. Гризман чинакам жамоавий футболчи. У жамоа учун прессингда иштирок этиши, сўнгги пасни ижро этиши мумкин бўлган чинакам ижодкор эди. Икки оёқда ҳам бирдек зарба йўллашга қодир ҳужумчи бош билан ҳам жуда яхши ўйнай олади. Умуман олганда, Антуан ўзининг энг зўр йилларини “Атлетико Мадрид” учун бағишлади.
3-ўрин. Диего Коста

Испаниялик ҳужумчи 2013/14-йилги мавсумда тўхтатиб бўлмас кучга айланган эди. Қаҳрамонимиз Роналду ва Месси сингари футболчилари бор “Реал” ва “Барселона”ни ортда қолдиришда жуда катта рол ижро этади. Айнан унинг жанговар ҳарактери сабабли “Атлетико” якунда “Барселона”дан ўзиб кетишга муваффақ бўлади. Кўплаб эксперлар ўша чемпионликка Диего Костасиз эришишнинг иложи йўқ эди деб ҳисоблайди.
2-ўрин. Коке
 
Жамоа сардори ва янги “Атлетико”нинг сиймоси саналмуш Кокени майдонда пайқаш жуда мушкул. Шунга қарамай, жамоанинг ўйинини ўрганиб чиқсангиз, Коке Симеоненинг жамоаси учун қай даражада муҳим фигура эканлигини дарров англайсиз. Коке ўйиннинг боришига қараб турли услубларда ҳаракат қилиши мумкин. Ҳимояланиш чоғида, таянчда, ҳужум чоғида марказда, керак бўлса қанотларда ҳам кўриниш бериши мумкин. Коке клуб академияси тарбияланувчиси саналади. У клуб афсонаси бўлиш ниятида. Шу сабабли, “Барселона”дан келиб тушган 3 та таклфининг барчасини рад этишга қарор қилди.
1-ўрин. Диего Годин
 
Уругвайлик ҳимоячи Симеоне қўл остида деярли ҳар бир учрашувда майдонга тушди ва 90 дақиқа “жанг” қилди. Узоқ йиллик фаолияти давомида Годин бирор маротаба жамоага панд бермади. “Ателтико”нинг узоқ йиллик орзуси бўлмиш чемпионлик голини ҳам сўнгги турда Годин киритган эди. Орадан бир неча ҳафта ўтгач, у ЙEЧЛ финалида ҳам “Реал” дарвозасини ишғол қилади, бироқ ўша учрашувда жамоа ғалабани сўнгги сонияларда қўлдан бой беради. Ўша аламли учрашувдан сўнг, Симеоне шогирдларида бироз стабиллик йўқолди, бироқ Годин юқори темпда футбол намойиш этишда давом этаверди. Қаҳрамонимиз йиллар ўз сўзини айтишини ҳис қилгач, ўз вақтида ёшларга йўл беришга қарор қилди ва қарсаклари остида “Атлетико”ни тарк этди.
152   
Добавить комментарий
Ваше имя: *