Goal24.uz » Жаҳон » ФИФА собиқ президенти: “Жанни Инфантино лавозимидан четлатилиши керак”

ФИФА собиқ президенти: “Жанни Инфантино лавозимидан четлатилиши керак”

Автор: admin

ФИФА собиқ президенти Ёзеф Блаттер ташкилотнинг айни дамдаги раҳбари Жанни Инфантинони лавозимидан бўшатиш кераклигини айтди.
“Шахсан мен учун вазият аён. ФИФА этика қўмитаси Инфантинога нисбатан иш очиши керак, шунга яраша, у лавозимидан олиниши керак”, — дейди Блаттер.
Аввалроқ Швейцария прокуратураси Инфантинога нисбатан жиноий иш қўзғагани маълум бўлганди. 50 ёшли функсионер мамлакат собиқ бош прокурори билан махфий учрашувлар ўтказганликда гумон қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Инфантино 2016-йилнинг февралидан буён ФИФА президенти ҳисобланади. Ундан аввал раҳбарлик лавозимида Блаттер фаолият юритган ва коррупцияга оид ишлар сабаб лавозимни тарк этганди.
129   
Добавить комментарий
Ваше имя: *